Эскалаторда юз берган фожиа эркак умрига зомин бўлди

Эскалаторда юз берган фожиа эркак умрига зомин бўлди

АҚШнинг Бостон шаҳрида 40 ёшли икки фарзанднинг отаси эскалаторда юз берган фожиа оқибатида вафот этди. Маълумотларга кўра, эркак 27 феврал куни метро бекатида эскалатордан тушаётганда йиқилиб, кийимлари эскалатор механизмига илиниб қолган. Натижада у оғир жароҳат олган.

Фожиа видеоси яқинда оммага эълон қилинди. Унда одамлар воқеа жойидан ўтиб кетгани, ҳеч ким дарҳол ёрдам кўрсатмагани акс этган. У деярли ярим соат эскалаторда қолиб кетган. Кейинчалик транспорт хизмати ходими эскалаторни тўхтатиб, тез ёрдам чақирган. Эркак ўн кун комада ётиб, олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса одамлар бефарқ бўлмай, вақтида ёрдам кўрсатганида эркак омон қолиши мумкин эди, деган фикрларни ёзмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.