Танзанияда болалар очлик сабаб ғайриоддий ҳолатда тасвирга тушди

Ижтимоий тармоқларда Танзания ҳудудида олингани айтилаётган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда ҳали боғча ёшидаги болакайлар каптарларни тутиб, уларнинг патларини юлган ҳолда хомлигича истеъмол қилаётгани акс этган.
Мазкур тасвирлар дастлаб хитойлик TikTok фойдаланувчилари томонидан тарқатилган бўлса, кейинчалик ҳиндистонлик фойдаланувчилар орасида ҳам тез тарқалди. Видео қисқа вақт ичида миллионлаб кўришлар йиғиб, турли фикр ва муносабатларга сабаб бўлмоқда.
Тасвирларда қора танли, жингалак сочли кичик ёшдаги болалар каптарларни қўлга олиб, уларни бош, бўйин ёки қанот қисмидан ея бошлаётгани кўринади. Бу ҳолат кўпчиликни ларзага солиб, инсонпарварлик, очарчилик ва ижтимоий тенгсизлик масалаларини яна кун тартибига олиб чиқди.
Айрим фойдаланувчилар бу ҳолатни тарихдаги оғир даврлар билан таққосламоқда. Масалан, Ленинград қамали ёки Корея уруши даврида ҳам одамлар тирик қолиш учун ҳар қандай озиқ-овқат манбаларига мурожаат қилишга мажбур бўлгани эсга олинмоқда.













