Россияда банкоматлар интернетсиз ҳам ишлаши мумкин бўлади

Россияда банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ҳам ишлашига имкон берувчи техник ечим ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Элвира Набиуллина маълум қилди.
Янги тизим мобил интернет чекланган ёки ўчирилган ҳолатларда ҳам банк хизматлари узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган. Ҳозирда банкларни махсус “оқ рўйхат”га киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.
Айни пайтда ушбу рўйхатга “ВТБ”, “Альфа-Банк”, “ПСБ”, “МТС Банк” ва “Газпромбанк” киритилган. Жараён босқичма-босқич амалга оширилиб, аввал йирик банклар қамраб олинади.
Аввалроқ Москва аҳолиси интернетдаги узилишлар сабаб банкомат ва терминаллар ишламай қолаётганидан шикоят қилган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













