КХДРда яна бир америкалик қўлга олинди

КХДРда яна бир америкалик қўлга олинди
КХДР пойтахти Пёнгнянг аэропортида 21 апрель куни келиб чиқишига кўра кореялик бўлган АҚШ фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги манбасига асосланиб Кун нашри хабар берди.

Қўлга олинган шахснинг фақат фамилияси маълум — Ким.

У Хитойдаги Яньбянь университетининг собиқ профессори бўлган.

У бир ой давомида КХДРда Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатиш дастури бўйича фаолият олиб боргани айтилмоқда. Унинг ҳисбга олиниши сабаби ҳозирча маълум эмас.

Агентлик хабарида қайд этилишича, 2009 йилдан буён КХДРда қўлга олинган АҚШ фуқаролари сони 10 нафардан ортди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.