Торонто марказида портлаш рўй берди

Торонто марказида портлаш рўй берди
Канаданинг Торонто шаҳридаги молиявий туманда кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса Торонтодаги асосий 5 банк жойлашган кўчада рўй берган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Портлашдан кейин юзага келган қалин тутун туфайли йўлда автомобиллар ҳаракатида муаммолар келиб чиққан.

Associated Press агентлигининг ўт ўчирувчиларга асосланиб хабар беришича, ер ости трансформаторида портлаш бўлган ва ёнғин чиққан.

Полиция бу ҳодиса террор билан алоқадор эмаслигини маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
[media=https://youtu.be/eH_k_tat3Qo]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.