Узоқ масофадан ўқ узиш бўйича рекорд янгиланди - 3540 метр!

Узоқ масофадан ўқ узиш бўйича рекорд янгиланди - 3540 метр!
Канадалик ҳарбий Ироқдаги амалиётлар вақтида узоққа ўқ узиш бўйича рекорд ўрнатди. У ИШИД жангарисини 3540 метр масофадан нишонга олишга муваффақ бўлди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Манбага кўра, снайпер ТАС-50 милтиғидан фойдаланган. Ўқ нишонга тегиши учун 10 сония керак бўлган.

Бундан аввалги рекорд британиялик снайперга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 2475 метр масофадан толибон жангчисини қулатганди.
Узоқ масофадан ўқ узиш бўйича рекорд янгиланди - 3540 метр!
ТАС-50. Фото: dnpmag.com


ТАС-50 дунёнинг энг яхши снайпер милтиқларидан бири ҳисобланади. Машҳур снайпер Крис Кайл ҳам айнан шу қуролдан фойдаланишни маъқул кўрган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.