Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди

Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди
Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 йўловчи самолёти Коччи шаҳрии аэропортида йўлакдан чиқиб кетди. Бу вақтда унинг бортида 102 киши бўлган. Бу ҳақда «NDTV телеканали»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ҳодиса Абу Дабидан учиб келган ҳаво кемаси қўнганидан сўнг юз берган. Телеканалнинг аэропортдаги манбаларига кўра, самолёт қўнишдан сўнгги ҳаракатланиш чоғида бурилишни маррадан аввалроқ амалга оширган ва йўлакдан чиқиб кетган.
Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди
\"Барча йўловчилар трап воситасида кўчирилди. Жабрланганлар йўқ\", — деган Коччи халқаро аэропорти расмий вакили.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси текширув ишларини олиб бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.