Қария боғдаги цуккинини Иккинчи жаҳон уруши пайтидан қолиб кетган снаряд деб ўйлади

Қария боғдаги цуккинини Иккинчи жаҳон уруши пайтидан қолиб кетган снаряд деб ўйлади
Хабарда келтирилишича, Германияда истиқомат қилувчи 81 ёшли эркак полицияда қўнғироқ қилиб, таҳликали овоз билан боғида ўта хавфли предмет борлигини маълум қилади.

Қария оддийгина цуккини сабзавотини Иккинчи жаҳон уруши даврларидан қолиб кетган снаряд деб ўйлаган. Полиция ходимлари эса сабзавот ҳақиқатан ҳам снарядга ўхшашишини айтиб ўтишди.

Қариянинг адашганлигини маълум бўлгач, ушбу цуккини қандай қилиб боғга келиб қолгани ҳақидаги савол барчани ўйлантирди. Сабаби қария боғда ушбу сабзавот туридан етиштирмайди. Таҳминларга кўра, бирор одам қарияни қўрқитиш учун уни атайин боғга ташлаб қўйган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.