Калифорнияда самолёт маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган уйга келиб урилди

Калифорнияда самолёт маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган уйга келиб урилди
Американинг Калифорния штатида бир моторли \"Бичкрафт-Бонанза” самолёти Сан-Диегодаги уйларнинг бирига келиб урилди.

Хабарда айтилишича, ҳалокат натижасида икки киши вафот этган, яна икки киши жароҳатланган. Шунингдек, самолёт бортида бор-йўғи 4 киши бўлгани аниқланган.

Самолёт “Монтгомери Филд” аэропортидан чиқиб кетгач, учувчи двигатель ишламай қолаётгани ҳақида хабар етказган ва орқага қайтишга уринган. Учувчи самолётни ерга юқори даражадаги тезлик билан қўндиришга эришган бўлса-да, ҳалокатдан қочиб қутула олмаган ва самолёт билан қаршисидаги уйга урилиб кирган.

Ҳайриятки, ҳалокат пайтида хонадон соҳиблари уйда бўлишмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.