Хитойда 13 мингта сайт блокланди

Хитойда 13 мингта сайт блокланди
Хитой ҳукумати 13 минг интернет-сайтни тўсиб қўйди ва деярли 10 миллион фойдаланувчининг аккаунтларини бекор қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда, деб ёзади Кун нашри.

Пекин бу чорани зўравонлик ва порнографиянинг тарқатилишига қарши кураш зарурати билан тушунтирган. Расмий маълумотларга кўра, тўсиб қўйилган интернет-сайтлар маъмурлари уларда Хитойдаги қонунчиликка зид келувчи контентни жойлаштиришган.

Нашрнинг маълум қилишича, шунингдек, Twitter, Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари ва YouTube видеохостинги ҳам тўсилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.