Колумбияда ғазабланган буқа тореадорни босиб ўлдирди

Колумбияда ғазабланган буқа тореадорни босиб ўлдирди
Колумбиядаги оммавий тадбирларнинг бирида ғазабланган буқа тореадорни босиб ўлдирди. Бу ҳақида Mirror маълумотларига таянган ҳолда “Life.ru” хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, ҳодиса чоғида арена атрофида ўнлаб инсонлар бўлган ва уларнинг барчалари жонивордан қочиб қолиш пайига тушишган. Буқа эса қочишга улгурмай қолган томошабинларнинг бирига қараб ташланган.

Эркак дарҳол шифохонага етказилди, аммо олинган жароҳатлар натижасида оламдан кўз юмди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.