Дунёдаги энг зўр метео хизмат қаерда?

Дунёдаги энг зўр метео хизмат қаерда?
«Росгидромет» раҳбари Максим Яковенко «Коммерсант» газетасига берган интервюсида об-ҳаво маълумотларини аниқлашда рус компютерлари хориж метео хизматлари компютерларидан бир неча карра суст ишлашини билдирди.

«Об-ҳаво қандай бўлишини аниқ айтиб беришда, биринчи омил, аввало сизнинг кузатув базангиз бўлиб, маълумотларни қай тариқа йиғишингиз муҳим рол ўйнайди. Иккинчи омил айнан компютерлар — сиз бу маълумотларни қанчалик тез ҳисоблашингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади», — дейди Яковенко.

Айни пайтда россияликлар 0,3 петафлопслик компютер тизимини 1,3 петафлопслисига алмаштириш арафасидалар. Шу ҳам уларнинг хориждаги ҳамкасбларига етиб олишлари учун кифоя қилмайди. Масалан, энг зўр суперкомпютер британиялик метеорологолар хизматида — 16 петафлопс. Швейцария ва Францияда 6 петафлопслик, АҚШ ва Хитойда 4 петафлопслик компютер тизимлари ишлатиляпти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.