Канада бош вазирининг кортежи Калифорнияда ЙТҲга учради

Канада бош вазирининг кортежи Калифорнияда ЙТҲга учради
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг кортежи 10 февралга ўтар кечаси Американинг Калифорния штатида ЙТҲга учради. Трюдога ҳеч қандай жароҳат етмаган. Бу ҳақда KABC TV телеканалига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Трюдо Сими-Вэлли шаҳрида жойлашган Роналд Рейген кутубхонасида нутқ сўзлаб қайтаётган бўлган.

Тадбирдан сўнг, кутубхонадан олти километр нарида Toyota ҳайдовчиси Канада бош вазирини кузатиб бораётган мотоцикл билан тўқнашиб кетган. Таъкидланишича, Трюдо ўтирган автомобиль бошқа машина билан тўқнашмаган. Toyota ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган аёл ҳамда болакай шифохонага етказилган. Мотоцикл ҳайдовчисига эса жиддий жароҳат етмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.