Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеяда 26 февраль соат 4 атрофида юз берган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Channel News Asia\'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, табиий офатдан 300 дан кўпроқ одам жабрланган, кўплаб биноларга шикаст етган. Баъзи ҳудудлар электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, мамлакатда айни вақтда авиаалоқа издан чиққан.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш учун армия жалб қилинган.

Австралиялик сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 9 км чуқурликда, маркази 50 минг кишилик Менди шаҳридан 104 км ғарбда бўлган.
Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.