Эронда Мина Башаран ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган самолёт бўлаклари топилди

Эронда Мина Башаран ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган самолёт бўлаклари топилди
Эронда қутқарув отрядлари Туркиянинг Bombardier Challenger 600 хусусий самолёти қулаган ҳудудга етиб борди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

Ҳалокат жойида 11 киши — 8 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзосининг куйган тана қолдиқлари топилди. Уларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК таҳлили талаб қилиниши билдирилмоқда.

Қидирув-қутқарув операциясига бир неча махсус бригада, шунингдек, альпинистлар ва ўт ўчирувчилар жалб этилди. Самолёт бўлаклари денгиз сатҳидан 400-500 метр баландликда, деярли қоя қирғоғида топилди.
Эронда Мина Башаран ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган самолёт бўлаклари топилди
Фото: Tasnim
Эслатиб ўтамиз, Basharan Holding’га қарашли ва Шаржадан Истанбулга йўл олган хусусий самолёт 11-март, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:20 да радарлардан ғойиб бўлди.

Шаҳри Корд шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда қулаган ва ёниб кетган ҳаво кемаси бортида холдинг эгаси қизи, 28 март куни тўйи бўлиши белгиланган Мина Башаран ва унинг 7 нафар дугонаси бор эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.