Грузиядан олтинга тўла хазина топилди

Грузиядан олтинга тўла хазина топилди
Грузиядаги антик шаҳар қалъа Самшвилдга (Квемо-Картли ҳудуди) экспедиция уюштирган археологлар уч грузин шоҳига тегишли бўлган ноёб тангаларни топишди, дея хабар берди “Ҳордиқ” нашри.

Тадқиқотчилар қироллар Георгий III (1156-1184), Георгий IV Лаши (1191-1223) ва қиролича Тамар (1166-1213 ) даврида зарб этилган тангаларни аниқладилар.

Мутахассислар Тамарнинг номи билан зарб этилган тангаларга битилган “Қиролича – буюк, мамлакатнинг гўзали ва иймони” сўзларидан ҳайратга тушишди.

Археологларнинг фикрига кўра, бу топилма Самшвилд шаҳрида тангалар қалъаси бўлганлигини кўрсатар экан.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.