Дубайда юрак шаклидаги "Севги кўли" пайдо бўлди

Дубайда юрак шаклидаги "Севги кўли" пайдо бўлди
Дубай яқинидаги Al Qudra чўлида Севги кўли (Love Lakes) пайдо бўлди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

Сув ҳавзаси икки жойда кесишган иккита юракдан ташкил топган. Юракларнинг четлари сув билан тўлдирилган, ўрта қисмларда оролчалар қолдирилган. Атрофида йўлакчалар қилинган ва дарахтлар экилган.

Кўлни Google Maps’да кўриш мумкин. Шунингдек, дарахтлар инглизчада севги (LOVE) сўзини ҳосил қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.