Францияда йўқолган қирувчи самолёт фалокатга учрагани маълум бўлди

Францияда йўқолган қирувчи самолёт фалокатга учрагани маълум бўлди
Франциянинг Юра ва Ду департаментларидаги қидирув операцияси давомида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Mirage 2000D қирувчи самолёти бўлаклари топилди. Самолёт 9 январь эрталаб радарлар экранидан йўқолиб қолганди.

France 3 телеканалининг маълум қилишича, самолёт экипажи икки аъзосининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тахмин қилинишича, улардан бири катапульта қилишга улгурган, чунки воқеа жойида парашют топилган.

Франция мудофаа вазирлиги самолёт фалокатга учраганини тасдиқлаган ва у мамлакат шарқида машғулот парвози вақтида паст баландликда учаётганда қулаганини қўшимча қилган. Қидирув операцияси давом эттирилмоқда, воқеа сабаблари ўрнатилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.