АҚШда тўрт кунлик ёмғирдан сўнг қатор штатлар сув остида қолди (видео)

АҚШда тўрт кунлик ёмғирдан сўнг қатор штатлар сув остида қолди (видео)
АҚШнинг жанубий ва марказий штатларида тўрт кун давом этган кучли ёғингарчиликлар катта сув тошқинларига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб \"Дарё\" хабар қилади.

Энг кўп талофат кўрган жанубий штатлар — Луизиана, Техас ва Арканзас бўлди. Миссисипи штатида эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Қайд этилишича, кучли ёмғир ёғиши 9 майда бошланган ва 13 майда тўхтаган. Баъзи йўллар дарёларга айланган.

Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг ҳаддан зиёд кўтарилиши сабабли, АҚШ армиясининг Муҳандислар корпуси Янги Орлеан яқинидаги дамбалар бузилмаслиги учун жума куни Боннет Карре тўғонини очишга мажбур бўлди.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.