8 минг марта "отжимания" қилган 6 ёшли бола

Ўтган йилнинг куз ойларида Чеченистонлик ёш спортчи Рахим Куриев 3202 марта \"отжимания\" олиб барчанинг эътиборига тушган эди. Ингушетиялик 6 ёшли Иброҳим Льянов 2,5 соат ичида 8 мингта \"отжимания\" қилиб бу рекордни янгилади, дейилади life.ru нашрида.
2018 йил Иброҳим отасидан курашга олиб боришини сўрайди. Аммо уларнинг уйи атрофида спорт зал бўлмагани учун қўшни қишлоққа ота-бола спорт билан шуғулланиш учун қатнай бошлашади. Отаси Иброҳимни астойдил қўллаб-қувватлайди.
- Иброҳим 4 ёшидан бери спорт билан шуғулланади. У жуда иқтидорли бола. Иброҳим менинг олдимда 5555 марта \"отжимания\" қилди ва мен унинг бундан ҳам юқори марраларга эришишига ишондим. Иброҳимдаги бу ғайратни кўриб, уни тўхтатишни хоҳламадим, - дейди \"Чингиз\" спорт клуби раҳбари Жаброил Барахоев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!2018 йил Иброҳим отасидан курашга олиб боришини сўрайди. Аммо уларнинг уйи атрофида спорт зал бўлмагани учун қўшни қишлоққа ота-бола спорт билан шуғулланиш учун қатнай бошлашади. Отаси Иброҳимни астойдил қўллаб-қувватлайди.
- Иброҳим 4 ёшидан бери спорт билан шуғулланади. У жуда иқтидорли бола. Иброҳим менинг олдимда 5555 марта \"отжимания\" қилди ва мен унинг бундан ҳам юқори марраларга эришишига ишондим. Иброҳимдаги бу ғайратни кўриб, уни тўхтатишни хоҳламадим, - дейди \"Чингиз\" спорт клуби раҳбари Жаброил Барахоев.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













