АҚШнинг Виржиния штатида юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Виржиния штатида юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлди
Фото: Twitter
АҚШнинг Виржиния-Бич шаҳрида (Виржиния штати) юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жабрланганлар орасида зирҳли нимчаси туфайли омон қолган полициячи ҳам борлиги билдирилмоқда.
Отишмани уюштирган шахс шаҳарда узоқ йил ишлган хизматчи эканлиги айтилмоқда. У муниципал марказ биносига кирган ва ўша заҳоти ўт очган.

Воқеа жойига полиция етиб келганидан сўнг отишма бошланган ва бунинг натижасида гумонланувчи ўлдирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.