Чеченистонда ўзбек меъмори лойиҳалаштирган «Рамзан Қодиров» номидаги муҳташам масжид очилади (видео)

Чеченистонда ўзбек меъмори лойиҳалаштирган «Рамзан Қодиров» номидаги муҳташам масжид очилади (видео)
Фото: «islam-today.ru»
Бугун 23 август куни Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган «Рамзан Қодиров» номидаги муҳташам масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Масжид лойиҳасининг муаллифи – ўзбекистонлик меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев.

Ушбу масжид Европа минтақасида энг йирик масжидлардан бири бўлиши айтилмоқда. Унда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан зиёд киши ибодат қилиш имконига эга бўлади.

Тантанали маросимда мартабали меҳмонлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.