Қозоғистонда тунда телефонини қувватлантиришга қўйиб ухлаган қиз вафот этди

Қозоғистонда тунда телефонини қувватлантиришга қўйиб ухлаган қиз вафот этди
Қозоғистоннинг Алма-Ата вилояти Бестобе қишлоғида 14 ёшли қиз телефонини тунда каравотининг бош томонига қувватлантиришга қўйган қиз вафот этди.
«Боланинг танасида тажовуз аломатлари топилмаган. Таҳминларга кўра у ток уриши оқибатида вафот этган», — дейилади хабарда.

Ҳодиса сентябрь ойининг 28 куни содир бўлган. Смартфоннинг айнан қайси русуми ҳақида хабар берилаётгани номаълум. Полицияга қизнинг ўлими ҳақида унинг ота-онаси хабар берган.
Мазкур ҳолат бахтсиз ҳодиса деб қайд этилган. Барча тафсилотларни билиш учун текширув тайинланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.