Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари

Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Асрлар давомида кутубхоналар катта ва кичик шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб келган ва кутубхоналар ахборот ва билимлар захираси бўлиб хизмат қилган. Қуйида дунёга машҳур кутубхоналар ва улар ҳақида маълумот берилади.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Конгресс кутубхонаси - бу шубҳасиз, дунёдаги энг машҳур ва энг катта кутубхона ҳисобланиб, бу асосан Америка Қўшма Штатлари миллий кутубхонасидир. У шунингдек, мамлакатдаги энг қадимий федерал маданий муассасадир ва 32 миллиондан ортиқ китоблар ва 61 миллион қўлёзмалар ҳамда кўплаб ноёб, тарихий ҳужжатларга эга.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Британия музейининг ўқув зали - Британия музейида жойлашган бўлиб, ушбу кутубхона ахборот марказидир. Бу кутубхона кўриниши билан алоҳида ажралиб туради.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Бодлеан кутубхонаси - Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу кутубхона Европадаги энг қадимги кутубхоналардан бири ва у 1602 йилда ташкил топган.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Ватикан кутубхонаси - 1475 йилда ташкил топган бўлиб, бу дунёдаги энг қадимий кутубхоналардан биридир. Унда Библиянинг энг қадимий тўлиқ қўлёзмаси ва бир миллиондан ортиқ бошқа турдаги китоблар бор.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари

Бостон жамоат кутубхонаси - 1848 йилда ташкил этилган бўлиб, бу Америкадаги машҳур кутубхона ҳисобланади ва у 22 миллиондан ортиқ ноёб китобларни ўз ичига олган.
Дунёнинг энг машҳур кутубхоналари
Швеция Миллий кутубхонаси - ушбу кутубхона Швециянинг барча босма нашрдаги китобларини ўзида жамлаган ва бу ерда 20 миллиондан ортиқ турли хил китоблар мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Maftuna
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.