Стив Жобс жамоасидаги кучли “ўйинчи”лардан бири Apple'ни тарк этди

Ноябр ойи охирида Apple\'нинг бош дизайнери Жони Айв 27 йиллик фаолиятидан кейин компанияни тарк этди. Фаолияти давомида у Apple\'ни компьютер ишлаб чиқарувчи фирмадан технология гигантига айлантирган маҳсулот iPod\'дан бошлаб iPhone\'нинг охирги маркаларига қадар лойиҳалаштирган эди.
Шунингдек, у нафақат компания маҳсулотлари, балки Apple\'нинг барча маҳсулотларининг қадоқланиши, Apple Store дўконлари ва компаниянинг барча офислари дизайнига ҳам жавобгар эди.
“У шунчаки дизайнер эмас. Шунинг учун ҳам у бевосита мен билан ишлайди. Унда, Apple\'даги бошқаларга қараганда кўпроқ ваколат бор. Албатта мени ҳисобга олмаганда”, - деган эди “Apple афсонаси” Стив Жобс Жони Айв ҳақида.
2014 йилда Айв Британиянинг The Times нашрига берган интервюсида у хоҳлаган вақтида Apple\'ни тарк этиши мумкинлигини, бироқ инновацион маҳсулот яратиш имконияти уни тўхтатиб турганини айтади: “Мен инновациялар тугаши билан Apple\'дан кетаман. Мен фаолиятимни тугатаман. Биз ажойиб даврнинг остонасида турибмиз ва ажойиб маҳсулотларни чиқарамиз”.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шунингдек, у нафақат компания маҳсулотлари, балки Apple\'нинг барча маҳсулотларининг қадоқланиши, Apple Store дўконлари ва компаниянинг барча офислари дизайнига ҳам жавобгар эди.
“У шунчаки дизайнер эмас. Шунинг учун ҳам у бевосита мен билан ишлайди. Унда, Apple\'даги бошқаларга қараганда кўпроқ ваколат бор. Албатта мени ҳисобга олмаганда”, - деган эди “Apple афсонаси” Стив Жобс Жони Айв ҳақида.
2014 йилда Айв Британиянинг The Times нашрига берган интервюсида у хоҳлаган вақтида Apple\'ни тарк этиши мумкинлигини, бироқ инновацион маҳсулот яратиш имконияти уни тўхтатиб турганини айтади: “Мен инновациялар тугаши билан Apple\'дан кетаман. Мен фаолиятимни тугатаман. Биз ажойиб даврнинг остонасида турибмиз ва ажойиб маҳсулотларни чиқарамиз”.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













