АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётлари Эронга яқин орол ҳудудига жойлаштирилди

Фото: ТАСС
АҚШнинг Луизина штати \"Барксдейл\" авиабазасидаги олтита B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролига келтирилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри Fox News\'га таяниб.
Телеканалнинг билдиришича, база Эроннинг жанубий чегарасидан 3700 километр масофада жойлашган.
Хабар қилинишича, ҳар бир бомбардимончи самолёт саккизта двигатель билан жиҳозланган бўлиб, кўп миқдорда қурол, қанотли ракеталар, лазер бошқарувли бомбалар ва гравитацион атом бомбаларини ташишга мўлжалланган.
3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди.
Расмий Теҳрон генералнинг ўлими учун Вашингтондан қасос олинишини маълум қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШнинг Луизина штати \"Барксдейл\" авиабазасидаги олтита B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролига келтирилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри Fox News\'га таяниб.
Телеканалнинг билдиришича, база Эроннинг жанубий чегарасидан 3700 километр масофада жойлашган.
JAN 06: USAF B-52Hs MYTEE51 & 52 departed Barksdale AFB for Diego Garcia in the Indian Ocean due to #Iran tensions. pic.twitter.com/2PgkMMnAXw
— Aircraft Spots (@AircraftSpots) January 7, 2020
Хабар қилинишича, ҳар бир бомбардимончи самолёт саккизта двигатель билан жиҳозланган бўлиб, кўп миқдорда қурол, қанотли ракеталар, лазер бошқарувли бомбалар ва гравитацион атом бомбаларини ташишга мўлжалланган.
3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди.
Расмий Теҳрон генералнинг ўлими учун Вашингтондан қасос олинишини маълум қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













