Коронавирисдан ўлим ҳолати илк марта Хитой ташқарисида қайд этилди

Коронавирисдан ўлим ҳолати илк марта Хитой ташқарисида қайд этилди
Фото: Reuters
Филиппинда 44 ёшли эркак коронавирус билан касалланиш оқибатида вафот этди. Бу Хитой ташқарисида коронавирусдан вафот этиш билан боғлиқ илк ҳолат ҳисобланади, деб ёзади «Дарё».

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Филиппиндаги бошқармаси берган хабарга кўра, эркак 1 февраль куни ҳаётдан кўз юмган.
Хитойда ўтган бир сутка давомида коронавирус туфайли 46 киши вафот этди. Шу тариқа мамлакатда мазкур касаллик қурбонлари сони 259 кишига етди.

Маълумот учун, шу вақтга қадар коронавирус билан касалланиш ҳолатлари Хитойдан ташқари АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, БАА ва Россияда қайд этилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.