Трамп мигрантларнинг Европага оқимини шармандалик деб атади

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа маданиятлардан миллиондан ортиқ мигрантларнинг келиши Европа маданиятини ёмон томонга ўзгартириб юборганини айтди.
\"Европа билан юз берган нарса шармандалик деб ўйлайман. Европада иммиграцияга ўрин бериш - шармандалик. Бу Европанинг тўқималарини ўзгартириб юборди деб ўйлайман ва зудлик билан ҳаракат қилинмаса, у илгаригидек бўлмайди. Сизлар ўз маданиятингизни йўқотяпсизлар деб ўйлайман\", - деди у Британиянинг The Sun нашрига берган интервьюсида.
Трамп Европа мамлакатларини қаттиқ севишини айтди.
\"Унутманг, келиб чиқишим бўйича мен Европа Иттифоқи маҳсулиман, Шотландия ва Германиянинг. Тўғрими? Отам Германиядан, онам эса Шотландиядан\", - деди АҚШ президенти.
АҚШ президенти илгари ҳам Европадаги миграция сиёсатини танқид қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа маданиятлардан миллиондан ортиқ мигрантларнинг келиши Европа маданиятини ёмон томонга ўзгартириб юборганини айтди.
\"Европа билан юз берган нарса шармандалик деб ўйлайман. Европада иммиграцияга ўрин бериш - шармандалик. Бу Европанинг тўқималарини ўзгартириб юборди деб ўйлайман ва зудлик билан ҳаракат қилинмаса, у илгаригидек бўлмайди. Сизлар ўз маданиятингизни йўқотяпсизлар деб ўйлайман\", - деди у Британиянинг The Sun нашрига берган интервьюсида.
Трамп Европа мамлакатларини қаттиқ севишини айтди.
\"Унутманг, келиб чиқишим бўйича мен Европа Иттифоқи маҳсулиман, Шотландия ва Германиянинг. Тўғрими? Отам Германиядан, онам эса Шотландиядан\", - деди АҚШ президенти.
АҚШ президенти илгари ҳам Европадаги миграция сиёсатини танқид қилганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













