Коронавирусга учраган япониялик эркак қасддан касалини бошқаларга юқтириб чиқди

Коронавирусга учраган япониялик эркак қасддан касалини бошқаларга юқтириб чиқди
Коронавирусга учраган япониялик эркак қасддан касалини бошқаларга юқтириб чиқди

Япониянинг Аити префектурасига қарашли Гамагори шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган эркак оилавий коронавирус юқтириб, ўз уйида карантинга туширилганди. Лекин уйидагиларга касални бошқаларга ҳам юқтириш нияти борлигини айтиб 4 март куни кечқурун кўчага чиққан.

Биринчи бўлиб барга кирган. У ерда 15 дақиқача одамлар билан гаплашиб ўтирган. У ердан чиқиб филиппинликлар барига кириб 40 дақиқа ўтирган. Бу ерда қўшиқ ҳам айтган ва барда ишловчи қиз билан қучоқлашиб хайрлашган. Кетиш палласида коронавирусга учраганини баралла эълон қилган.

Орадан 4 кун ўтгач, бар ходимасининг иситмаси кўтарилди. Текширувлар у коронавирус юқтирганини тасдиқлади. Ҳозирда эркак қўлга олинган. Уни қандай жазо кутаётгани ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март якунига кўра, Япония бўйича 1 минг 924 киши коронавирус юқтирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Adiba
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.