Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)

Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
Tesla компаниясининг Model S электроседани отга қарши пойгада иштирок этди. Insideevs’нинг ёзишича, пойга ўтлоқ жойда бўлиб ўтган.
Иштирокчилар классик сценарийга риоя қилишлари лозим эди — тўғридаги масофани босиб ўтиб, 180 даража ортга бурилган ҳолда яна қайтиб келиш.

Старт берилганидан сўнг электрокар пойгачи отдан ўтиб кетишга муваффақ бўлган. Бироқ Tesla ҳайдовчиси бурилишда хатоликка йўл қўйди — у автомобилнинг траекториясини тўғри ҳисоблай олмаган.

Натижада финишга биринчи бўлиб от етиб келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.