Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 759 тага етди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 759 тага етди
Фото: «РИА Новости»
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 759 кишига етди, деб хабар беради Tengrinews.
9 апрель тонгида яна 32 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган: Оқмўла вилоятида —13, Олмаотада —1, Қизилўрда вилоятида — 7, Ғарбий-Қозоғистон вилоятида —2, Атирау вилоятида —3, Қарағанда вилоятида —2, Чимкентда — 4 киши;

Айни вақтда COVID-19 ҳолатлари мамлакатнинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилди:
Нур-Султон — 223;
Олмаота — 120;
Қизилўрда вилояти — 92;
Атирау вилояти —39;
Қарағанда вилояти — 57;
Оқмўла вилояти — 56;
Олмаота вилояти — 10;
Туркистон вилояти — 34;
Жамбил вилояти — 45;
Оқтўбе вилояти — 11;
Шимолий Қозоғистон вилояти — 25;
Чимкент — 27;
Шарқий Қозоғистон вилояти — 6;
Ғарбий Қозоғистон вилояти — 4;
Павлодар вилояти — 1;
Кўстанай вилояти — 3;
Манғистов вилояти — 6 та ҳолат.
Аввалроқ Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг 120 нафари коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Қозоғистонда коронавирус оқибатида беш киши вафот этган. 26 март куни Нур-Султонда 64 ёшли аёл, 31 март куни 50 ёшли эркак, 1 апрель куни Қарағандада 62 ёшли эркак. 4 апрель куни Туркистон ва Оқмўла вилоятларида икки киши вафот этгани маълум бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.