Грузияда микроавтобус 80 метр баландликдан тушиб кетди: қурбонлар кўп

Грузияда микроавтобус 80 метр баландликдан тушиб кетди: қурбонлар кўп
Фото: «Pohod-v-gory.com»
Грузияда йўловчи ташийдиган микроавтобус 80 метр баландликдан тушиб кетди, 12 киши ҳалок бўлди. Республика ИИВ хабарига кўра, ҳалокат 23 август куни Душет муниципалитети (Мцхета-Мтианети ўлкаси) Бисо қишлоғи яқинидаги Шатили йўлида содир бўлган.

Идоранинг маълум қилишича, яна уч нафар одам оғир жароҳатланган. ИИВ ҳалокат пайтида микроавтобусда қанча одам бўлганига аниқлик киритмаган. Фақат бошқа яраланганларни қидириш ишлари давом этаётганини таъкидлашган. Ҳодиса жойига патруль ва криминаль полиция, қутқарув техникаси, тез ёрдам ходимлари етиб келишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.