Коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди

Коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди
Дунё коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланишида турибди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

«Ҳозирда учинчи тўлқиннинг илк босқичидамиз», — деди у.

Гебрейесус 10 ҳафталик пасайишдан сўнг ўлим ҳолатлари ўсганига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» варианти касаллик юқиши кўрсаткичлари ўсишининг асосий омили ҳисобланади.

ЖССТ бош директори ҳиндча штамм дунёнинг 111 мамлакатида қайд этилганини таъкидлади.
Коронавируснинг ҳиндча мутацияси ёки «дельта» штамми март ойида Маҳараштра штатида аниқланганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.