Детройтда ресторан очган Эминем илк меҳмонларга шахсан ўзи хизмат кўрсатди

Детройтда ресторан очган Эминем илк меҳмонларга шахсан ўзи хизмат кўрсатди
Фото: Glamour
Рэпер Эминем болалигининг аксарият қисми ўтган Детройт шаҳрида Mom’s Spaghetti номли тамаддихона очди.

Ресторан очилишига бир неча соат қолганда у ерда рэпернинг мухлисларидан иборат узун навбатни кўриш мумкин бўлган. Эминемнинг шахсан ўзи егуликларни узатганида меҳмонлар ҳайратини яшира олмаган. Илк ташриф буюрувчиларга шахсан ўзи хизмат кўрсатган рэпер улар билан бирга селфига ҳам тушган.
Детройтда ресторан очган Эминем илк меҳмонларга шахсан ўзи хизмат кўрсатди
Фото: Glamour
Таомномадан спагетти, қиймали шарчалар ва спагетти ҳамда спагетти-сендвич сингари таомлар ўрин олган. Рестораннинг бундай ноодатий номи Эминемнинг «Саккизинчи миля» фильми учун куйлаган Lose Yourself қўшиғининг матнидан олинган. Карьерасидаги энг муваффақиятли қўшиқлардан саналган ушбу ижод маҳсули хонандага кўплаб мукофотлар, хусусан, «Оскар», «Грэмми» ва «Олтин глобус» берилишига сабаб бўлган.
Детройтда ресторан очган Эминем илк меҳмонларга шахсан ўзи хизмат кўрсатди
Фото: Glamour
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.