Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария

10 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уруш бошланганидан бери Украинада 1793 нафар тинч аҳоли, жумладан 142 бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Россия армияси Изюм ҳудудидаги мудофаани ёриб ўтишга, Мариупол устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ва Николаев йўналишидаги бўлинмаларнинг тактик позициясини яхшилашга уринмоқда.

Россия босқини бошлангандан буён Владимир Зеленский қўлига қурол олиб мамлакат ҳимоясига тайёрлигини билдирган 363 маҳкумни афв этди. Meduza урушнинг 46-куни акс этган асосий фотосуратларни жамлади.
Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Киев вилоятининг Бузовая қишлоғида полиция ходимлари ёқилғи қуйиш шохобчасидаги қудуқдан тинч аҳоли вакилининг жасадини тортиб олмоқда. Қишлоқ раҳбарининг сўзларига кўра, эркак рус аскарлари томонидан ўлдирилган.
Фото: Reuters

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Харьковдаги вайрон қилинган беш қаватли турар жой
Фото: AFP

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Киевлик қиз шаҳар четида
Фото: EPA

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Украинанинг Лукашовка қишлоғида сигир далага қулаган ракетага қараб турибди.
Фото: Getty Images

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Сапёрлар Киев вилоятининг Мотижин қишлоғи яқинида портламай қолган снарядларни йўқ қилмоқда. Снарядлар Россия армияси босқинидан кейин топилган.
Фото: Reuters

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Луганск яқинидаги фронт чизиғида украиналик артиллериячи «Град» баравар ўт очиш тизимни шайламоқда.
Фото: AFP

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Украинанинг «Град» тизими рус қўшинларининг Луганск яқинидаги позицияларини ўққа тутмоқда.
Фото: AFP

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Первомайскдаги рус гаубицалари, ЛХР.
Фото: «ТАСС»

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Киев вилоятининг Бородянка шаҳрида яшовчи кекса аёл бино вайроналари остидан ўғлини қидириб йиғламоқда.
Фото: Reuters

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Киев вилоятининг Макаров посёлкасидаги черковда усти ёпиб қўйилган хоч. Украина расмийларига кўра, уруш бошланганидан бери камида 59 та диний обидалар (уларнинг аксарияти православ) вайрон қилинган ёки шикастланган.
Фото: AP Photo

Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
Харьковда яшовчи жуфтлик
Фото: Reuters
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.