Фойдали 7 ширинлик

Фойдали 7 ширинлик
Фойдали 7 ширинлик

Ҳолва
Организмни қаришдан асрайди. Таркибидаги А, Е ва В гуруҳ витаминлари терига ижобий таъсир кўрсатади, юрак–қон томирлари фаолиятини яхшилайди. Қуруқ терилар учун косметик восита сифатида ниқоблар тайёрлаб, ишлатиш ҳам мумкин.
Фойдали 7 ширинлик


Асал
Шакарга нисбатан кам калорияли. Шакарли ширин чой ўрнига асалли ичсангиз, ҳам соғлиққа, ҳам қоматга фойдали. Чунки бу маҳсулотда организм учун зарур бўлган витамин, минерал ва аминокислоталар мавжуд. Ягона шарти, табиий асал истеъмол қилиш.
Фойдали 7 ширинлик


Мева ва резаворлар
Витаминлар, микорэлементлар, минералларга бойлиги сабаб улар саломатлик ва гўзалилик учун беқиёс бойлик ҳисобланади. Таркибидаги кистолар, эфир ёғлари, оқсил, углевод ва клечаткалар соғлигингиз гаровидир. Яна сир эмаски, озиш истагидагилар учун ҳам бу ширинликлар қўл келади.
Фойдали 7 ширинлик


Шакар сепилган мева пўстлоғлари (цукат)
Табиий тоза маҳсулот таркибида витаминлар, бета-каротин, аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб, уларни истеъмол қилиш чарчоқни енгади, асабни тинчлантиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бунинг устига, кам калорияли маҳсулот ҳисобланади.
Фойдали 7 ширинлик


Қора шоколад
Калорияси ва шакар миқдори камлиги сабаб ҳам бошқа тур шоколадларга қараганда фойдалидир. Кальций, оқсил, темир, магний ва витаминларга бой. Энг муҳими, ортиқча килограммларга сабаб бўлмайди.
Фойдали 7 ширинлик


Мураббо
Тўғри тайёрланган мурабболар саломатлик учун кони фойда. Айниқса, қорағат, малина, ёнғоқ мурабболари хасталикларни даволашда яхши самара беради.
Фойдали 7 ширинлик


Зефир
Бошқа ширин пишириқларга қараганда зефир кам калорияли. Таркибидаги темир, фосфор ва оқсиллар мушак тўқималарини мустаҳкамлайди.
Фойдали 7 ширинлик


Манба: Darakchi.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.