Олимлар ажални тезлаштирадиган касб соҳаларини аниқлашди

Олимлар ажални тезлаштирадиган касб соҳаларини аниқлашди
Гуанжоу университетидаги олимларнинг халқаро гуруҳи котиб(а), ўқитувчи, муҳандис, маиший хизмат кўрсатиш соҳа ходимлари ва девонхона, офис ишлари билан шуғулланувчи хизматчилар узоқ умр кўрмасликларини аниқлашди. Олимлар бир талай тадқиқот ва тажрибалар ўтказишгандан кейингина шундай хулосага келишди, деб ёзади muzaffar.uz сайти.

100 мингдан ортиқ кўнгиллилар таҳлилдан ўтказилганда, соҳа вакиллари кун давомида ҳаяжонланишлари, асабийлашишлари, оқибатда бу саломатликларига салбий таъсир кўрсатиб, инсульт келиб чиқишига сабабчи бўлишини аниқлашди. Албатта, бу борада, наслий ирсият, иш тартиби, зарарли одатлар ва ҳоказолар ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Юқорида санаб ўтилган соҳадаги ходимлар 40 ёшларидаёқ саломатликларидан шикоят қилишни бошлашаркан.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.