Мисли кўрилмаган одоб

Мисли кўрилмаган одоб
Хазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:

\"Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Мадинаи Мунавварада ҳаёт кечирдилар. Қазои ҳожатга зарурат бўлганида, у киши шаҳардан ташқарига Ҳарам ҳудудигача кетар эдилар. Қазои ҳожат учун шундай ўтирар эдиларки, жисмлари Ҳарам ҳудудида туриб, қазои ҳожат ҳудуддан ташқарига тушар эди. Бир киши сўраганида, у киши: \"Мен хеч қачон ўлимим Мадинаи Мунавварадан ташқарида содир бўлиб қолмасин дея қўрқаман\" дедилар. Бир тарафдан Ҳабиб (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг диёрларига боғлиқлик ва иккинчи тарафдан одобнинг бу юксак даражаси-ки, жисмдаги нажосатни Мадинаи Мунаввара тупроғига киритиш дуруст эмас. Муҳаббат ва одобнинг бу жамланмаси, жуда ҳам кам кўрилгандир\".

\"Ба адаб ба насиб – Одобли – бахтлидир\" китобидан, 51-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: Azon.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.