Фожиамиз

Армани:
– Сизга ким керак, азизим? \"Қоровул Петросян\" дейсизми? Ваҳ-ваҳ-ваҳ! У қоровул эмас, академик! донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!
Гуржи (грузин):
– Кимни сўраяпсиз, батано? \"Этикдўз, Панжикидзе?\" О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир марта туғилади! Юринг, дачасига олиб бориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!
Ўзбек:
– Нима? Ким дейсиз! \"Академик Алижонип?\" Ҳеч қанақа академик эмас у! Қоровулчалик саводи йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат соляпти. Шунча пулни қаёқдан олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!
Манба: Azon.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!– Сизга ким керак, азизим? \"Қоровул Петросян\" дейсизми? Ваҳ-ваҳ-ваҳ! У қоровул эмас, академик! донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!
Гуржи (грузин):
– Кимни сўраяпсиз, батано? \"Этикдўз, Панжикидзе?\" О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир марта туғилади! Юринг, дачасига олиб бориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!
Ўзбек:
– Нима? Ким дейсиз! \"Академик Алижонип?\" Ҳеч қанақа академик эмас у! Қоровулчалик саводи йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат соляпти. Шунча пулни қаёқдан олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!
Ўткир Ҳошимов
Манба: Azon.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













