Президент иссиқхоначиларга енгиллик берувчи қарорни имзолади

Президент иссиқхоначиларга енгиллик берувчи қарорни имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
Унга кўра, эндиликда иссиқхона хўжаликлари табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмагани учун 6 ой давомида қўшимча пеня тўламайди.

Қарорда келтирилишича, ушбу тартиб, истисно тариқасида, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача амал қилади.

Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари тижорат банкларидан олган кредит ва уларнинг фоизларини маҳсулот пишиб-етилган даврда тўлаб бериши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.