Тошкентда янги корхоналар сони бўйича рекорд қайд этилди

Тошкентда янги корхоналар сони бўйича рекорд қайд этилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда 58 502 та янги корхона ва ташкилот (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга кўп.

Ҳудудлар кесимида етакчилар:

  • Тошкент шаҳри – 12 796 та

  • Тошкент вилояти – 5 788 та

  • Хоразм вилояти – 5 251 та

  • Фарғона вилояти – 4 814 та

  • Самарқанд вилояти – 4 429 та

Энг кам кўрсаткичлар:

  • Навоий вилояти – 2 246 та

  • Сирдарё вилояти – 1 484 та

Шу тариқа, Тошкент шаҳри мутлақ етакчиликни сақлаб қолмоқда – умумий янги корхоналарнинг қарийб 22 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.