Афруза “Кел жоним” билан мухлислар қалбини забт этди (видео)

Афруза “Кел жоним” билан мухлислар қалбини забт этди (видео)

Хонанда Афруза 15 май куни мухлислари учун яна бир мусиқий янгиликни тақдим этди. Санъаткор ўзининг янги қўшиғи — “Кел жоним”ни эълон қилиб, уни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди.

Тарона YouTube платформасига жойланган заҳоти тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Орадан бир кун ҳам ўтмай, видеоклип қарийб 180 мингга яқин томоша йиғиб, тез суръатларда оммалашишни бошлади.

Изоҳлар бўлимида мухлислар қўшиқни илиқ кутиб олиб, унинг оҳангдорлиги, ижро маҳорати ва замонавий услубини алоҳида эътироф этишмоқда. Кўпчилик Афрузанинг янги ишини юқори баҳолаб, унга келгуси ижодий фаолиятида омад тиламоқда.

Тингловчилар фикрича, “Кел жоним” яқин кунларда хит қўшиқлар қаторидан ўрин олиши кутилмоқда. Асар аллақачон тингловчилар қалбини забт этиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.