Зкаш нархи 88 фоизга ўсиши мумкин

Зкаш нархи 88 фоизга ўсиши мумкин

Maxфийликка йўналтирилган Зкаш (ЗEК) криптовалютаси техник таҳлил нуқтаи назаридан кучли ўсиш сигналларини бермоқда. Мутахассислар ЗEК/УСД жуфтлигида шаклланган "чашка ва даста" (куп-анд-ҳандле) графиги яқин ҳафталарда нархнинг 1000 доллардан ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда ЗEК нархи 625–650 доллар атрофидаги қаршилик даражасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Агар ушбу техник шакл ўзини оқласа, июн ёки июль ойларига келиб криптовалюта қиймати 1091 долларгача, яни жорий нархдан 88 фоизга қимматлашиши кутилмоқда.

Сўнгги уч кун ичида ЗEК 18 фоизга ўсди, ҳолбуки умумий крипто бозори 3,45 фоизга пасайган. Бу ҳолат инвесторлар орасида Зкаш ўзининг мустақил "буқа бозори"ни бошдан кечираётгани ҳақидаги фикрларни келтириб чиқарди.

Умуман олганда, махфийликни таъминловчи токенлар сектори сўнгги бир ойда сезиларли даражада фаоллашди. ЗEК 73 фоиздан ортиқ ўсиш билан етакчилик қилаётган бўлса, Монеро (ХМР) ва Даш (ДАШ) каби криптовалюталар ҳам унга эргашмоқда. Таққослаш учун, умумий крипто бозори капиталлашуви шу давр мобайнида атиги 0,2 фоизга ўсган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.