Жиззах аккумулятор заводи акциялари хорижий инвесторга сотилади

Жиззах аккумулятор заводи акциялари хорижий инвесторга сотилади
\"Жиззах аккумулятор заводи\" АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ “Жиззах аккумулятор заводи” АЖнинг устав капиталида “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизи (акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотилади, деб ёзади \"Ҳуқуқий ахборот\" канали.

Шу муносабат билан “Ўзавтосаноат” АЖга акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиш топширилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.