Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди
Марказий банк 3 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 12,44 сўмга тушиб, бир доллар 9513,84 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 159,66 сўмга кўтарилиб, 10 489,01 сўмга тенг бўлди.
Ўз навбатида рубль курси 6,97 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 141,85 сўмга тенг бўлган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафтада расмий курс 2,21 сўмга тушиб, бир доллар 9526,28 сўмни ташкил қилган, евро курси эса 10 сўмга кўтарилиб, 10 329,35 сўмга тенг бўлганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.