Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди. Сотиш - 10 410 сўмдан

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди. Сотиш - 10 410 сўмдан
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 3 ноябрь, сешанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 340 - 10 370 сўмдан, сотиш 10 410 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси октябрь ойи бошида кўтарилганди (олиш - 10 330 сўм, сотиш - 10 390 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 3 ноябрь кунидан кучга кирди. Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,98 сўмга ошган ва бир доллар 10366,86 сўмни ташкил қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.