Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермаслиги айтилмоқда

Ўзбекистонда АЙҚШлар, истироҳат боғлари ва туризм объектларида жами қарийб 11 мингта оммавий ҳожатхона мавжуд. Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг маълум қилишича, уларнинг 4 мингга яқини сўнгги йилларда янгидан қурилган.
Шунга қарамай, айрим жойлардаги санитария ҳолати ҳануз талаб даражасида эмас. Айниқса, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда тозалик ва қулайлик масаласи муҳим муаммо бўлиб қолмоқда.
Аққуловнинг таъкидлашича, ҳожатхоналар кўп ҳолларда асосий даромад манбаи сифатида кўрилмагани учун уларга етарлича эътибор берилмаяпти. Шу боис мазкур объектларни мунтазам назорат қилиш ва хизмат сифатини ошириш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













