Ўзбекистонда таълим олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда таълим олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда қанча хорижлик талабалар таҳсил олаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони қуйидагича:

2016/2017-ўқув йили – 603 нафар;
2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар;
2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар;
2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар;
2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар;
2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар.

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, Ўзбекистондан 53 минг нафар талабалар хорижда таҳсил олмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.