Қашқадарёда 5300 долларни қарийб 60 млн сўмга айирбошлаган валютафуруш ушланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Қарши шаҳар буюм бозори» олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Х.Д. фуқаро А.га 5 300 долларни 58,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Тадбир жараёнида жами 5 800 доллар ва 4050 рубль ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Қарши шаҳар буюм бозори» олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Х.Д. фуқаро А.га 5 300 долларни 58,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Тадбир жараёнида жами 5 800 доллар ва 4050 рубль ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













