Сирдарёда томорқасида 1 туп наша етиштирган эркак қўлга олинди

Сирдарёда томорқасида 1 туп наша етиштирган эркак қўлга олинди
Фото: Сирдарё ИИБ
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида томорқасида тақиқланган ўсимлик етиштирган эркак аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1968 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи Й.V.нинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилган.

Томорқасининг дарахтлар ва гуллар орасида 1 туп, бўйи тахминан 15–20 см узунликда бўлган наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.